

БААда ташкил этиладиган мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Дубайда ўтадиган машғулотлар давомида терма жамоамиз шунингдек Ироқ вакиллари билан куч синашади. Мазкур ўртоқлик ўйини 17 ноябрь санасига режалаштирилган.




