UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  1 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  0 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  11 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  6 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  7

Расмий хабар. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Расмий хабар. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу босқич ўйинларига тайёргарлик доирасида Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Канада Футбол Ассоциацияси шу йилнинг 7 июнь санасида Австрияда миллий терма жамоаларнинг ўзаро назорат учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришди.

Таъкидлаш керакки, ҳар икки терма жамоа Жаҳон Чемпионати-2018 йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъаси иккинчи саралаш босқичи “H” гуруҳи ғолиби сифатида саралашнинг финал босқичига йўл олган 12 терма жамоанинг бирига айланди. Учинчи босқич учун ташланган қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан ўрин олган Самвел Бабаян шогирдлари Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ҳамда Сурия билан мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Канада терма жамоаси эса Жаҳон чемпионати 2018 саралаши доирасида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Гондурас ва Сальвадор терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон билан ўйинга қадар, 3 июнь куни Канада терма жамоаси Озарбойжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика