

"Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Али Абдураҳмонов 2003 йил 19 ноябрь куни таваллуд топган. Майдондаги жойлашуви марказий ҳужумчи. Фаолияти давомида "темирйўлчилар" сафида умумий 31 ўйинда майдонда ҳаракатланиб, 6 та гол ва 2 голли узатмани амалга оширган. Ёш иқтидорли футболчи янги мавсумдан эътиборан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.




