Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Iskandarov Abdulaziz
30 июл 2025
Қаршининг "Насаф" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибига янги номларни жалб қилмоқда.

"Насаф" футбол клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунида яна бир муҳим келишувга эришди. Клуб нигериялик тажрибали ярим ҳимоячи Сокари Кингсли билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Нигериялик тўп тепар фаолияти давомида "Энйимба Аба" (Нигерия), "Сфаксиен" (Тунис), "Фарко" (Миср), "Казма" (Кувайт) жамоаларида тўп тепган. Нигерия терма жамоасида 2 та ўйинда майдонга тушган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати