Расмий хабар: Миши Батшуайи «Челси» билан 5 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
3 июл 2016, 19:13
«Марсель» ҳужумчиси Миши Батшуайи «Челси»га кўчиб ўтди.

Бельгиялик футболчи Лондон клуби билан беш йиллик шартнома тузди. Олдинроқ 22 ёшли футболчининг трансфери 40 миллион еврога тушиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўтган мавсум Франция чемпионатида ҳужумчи 36та ўйинда 17та гол урди ва 11та голли пас оширди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: chelseafc.com