Расмий хабар: “Манчестер Сити” – “Реал” баҳси қолдирилди
12 мар 2020 21:20
Янгиликлар
Расмий хабар: “Манчестер Сити” – “Реал” баҳси қолдирилди
ЕЧЛ 1/8 финалида ўрин олган “Этихад” ўйингоҳидаги жавоб ўйини 18 март куни ўтказилмайди.
“Шаҳарликлар” расмий сайти баёнотига кўра, ушбу беллашув бошқа кунга қолдирилган.
Бунга “Реал”нинг баскетбол жамоаси ўйинчисининг коронавирусга чалингани сабаб бўлган. Мадридликларнинг баскетбол ва футбол жамоалари битта базада жойлашгани боис, футболчилар карантинга жойлаштирилган.
Аввалроқ, Ла Лига баҳслари камида 2 ҳафтага тўхтагани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар