UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  42 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Расмий хабар: Достонбек Турсунов Римдаги “Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди Янгиликлар

Расмий хабар: Достонбек Турсунов Римдаги “Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик жараёнида марказий ҳимоячи Достонбек Турсунов жароҳатини қайталаб олган эди.

"Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.

ЎФА томонидан футболчимизнинг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Достонбек Турсуновни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Мариани жалб этилди.

Футболчимиз 22 ноябрь куни Италия пойтахти Римга, “Вилла Стюарт” клиникасига йўл олади ва у ерда профессор Мариани томонидан операция қилинади", – дейилади ЎФА матбуот хизмати берган расмий хабарда.

Олдинроқ ҳимоячи 18 ноябрь куни Италияга учиб кетиши ва Италия пойтахтидаги "Вилла Стюарт" клиникасида операция қилиниши ҳақида сайтимизда хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида айнан шу шифохонада терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Фарруҳ Икромов ҳам операцияни бошдан ўтказган бўлса, Элдор Шомуродов "Женоа"дан "Рома"га ўтганида айнан "Вилла Стюарт"да тиббий кўрикдан ўтган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика