Расман: Хоселу «Ал Гарафа»га кўчиб ўтди. Қатарликлар ҳужумчини «Реал»дан қанчага сотиб олгани маълум

Khoja
29 июн 2024
«Реал Мадрид» Хоселуни «Эспаньол»дан сотиб олди ва шу куннинг ўзида «Ал Гарафа»га сотиб юборди.

Қатарликлар футболчи учун мадридликлар ҳисоб рақамига 1.5 миллион евро ўтказиб беришган. Футболчининг ўзи билан эса 2+1 кўринишда шартнома тузишди

2023/24 йилги мавсумда Хоселу «қаймоқранглилар» сафида 49 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мадрид клуби билан ҳужумчи Ла Лига ва Испания суперкубогини ютди, Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб чиқди.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.com