Расман: Хави мавсум тугаганидан кейин фаолиятини якунлайди

2 май 2019, 20:26
"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси сардори Хави Эрнандес футболчилик фаолияти якунланаётганини эълон қилди.
"Мазкур мавсум футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлиб қолади", - дейди Хави.

Аввалроқ, Хави Тошкентга келганида бу унинг фаолитидаги охирги мавсуми бўлишини championat.asia сайтига маълум қилганди.

39 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи "Барселона" шарафини 1998-2015 йилларда муносиб ҳимоя қилган. Шунингдек, Хави 2010 йил ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси билан илк марта ғолиб чиққан.


Манба: goal.com