Расман: “Вулверхэмптон” ўз тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширди

Eldor Akmurzayev
18 авг 2022
“Спортинг” ярим ҳимоячиси Матеус Нунес расман “Вулверхэмптон” аъзосига айланди.

23 ёшли португалиялик “бўрилар” билан 5+1 кўринишида шартнома имзолади. Трансфер 45+5 млн евро эвазига амалга ошгани айтилмоқда ва бу клуб тарихидаги энг қиммат харид эканлиги хабар қилинмоқда.

Нунес ўтган мавсум Португалия чемпионатида 33 баҳсда қатнашиб, 3+2 натижа кўрсатганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: wolves.co.uk