Расман: Виталий Денисов “Ротор” футболчисига айланди

Eldor Akmurzayev
16 янв 2020
Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов расман “Ротор” аъзосига айланди, дея хабар беради волгаградликларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари.

Аввалроқ, Денисов мазкур клубнинг Туркиядаги йиғинларига қўшилгани ҳамда мавсум охирига қадар “Ротор” билан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик

32 ёшли футболчи янги клуби сафида 29 рақам остида ҳаракат қилади. Виталий жорий мавсум ярмини “Рубин”да ўтказди ва барча мусобақаларда 9 ўйинда иштирок этди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/RotorOfficial