Расман: Виллаш-Боаш "Марсель" клуби бош мураббийига айланди

2017 йилдан бери мураббийлик қилмаётган ва ҳозирда ишсиз юрган Андре Виллаш-Боаш Франция клуби устози этиб тайинланди.

"Марсель" португалиялик мутахассис билан 2 йиллик шартнома тузди. 41 ёшли Боаш йилига 7,2 миллион евро ишлаб топади. Унинг мураббийлар штабидан собиқ футболчи Рикарду Карвалью ўрин олади.

Виллаш-Боашнинг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси бўлганди. Шундан кейин у 18 ой футболдан ташқарида бўлди.

Маълумки, Андре ўз вақтида Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенхэм" клубларини ҳам бошқарган. "Порту" билан Европа лигасида зафар қучган.


Манба: goal.com