

"Вест Хэм" клуби расман Дэнни Ингз трансферини эълон қилди. 30 ёшли футболчи "Астон Вилла"дан "Вест Хэм"га келиб қўшилди. Ингз "Вест Хэм" билан 2025 йилгача шартнома тузди.
Ушбу трансфер қиймати 12+3 млн фунт эканлиги аввалроқ хабар қилинганди.
Маълумот учун, "Астон Вилла" 2021 йилда Дэнни Ингзни "Саутгемптон"дан 25 млн евро эвазига сотиб олганди.



