

"Пайкон" клуби ўзбекистонлик форвардни ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Темиров ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Персеполис"да ўтказди. 23 ёшли футболчи февраль ойида Эрон клуби билан шартнома имзолаганди.
Ҳужумчи бунга қадар "Насаф", "Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



