

"Кайоде "Шахтёр"да ўйнашни давом эттиради. Биз унинг трансферини "Манчестер Сити"дан тўлиқлигича сотиб олдик ва 5 йиллик шартнома имзоладик. У ўзини кўрсатди ва мураббийларнинг олқишига сазовор бўлди", - деди директор.
25 ёшли Кайоде "Шахтёр" таркибида шу йилнинг март ойидан буён ҳаракат қилмоқда. Шу вақтдан буён у 8 учрашувда қатнашди ва 3 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди. Ҳозирча футболчининг нархи борасида маълумотлар келтирилмаган.



