Расман: Шароф Муҳитдинов Ўзбекистон чемпионатига қайтди
06 июл 2023 19:23
Янгиликлар
Расман: Шароф Муҳитдинов Ўзбекистон чемпионатига қайтди
Жорий йилнинг февраль ойида Эроннинг "Санат Нафт" клубига ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов "Нефтчи" (Фарғона) билан шартнома имзолади.
"Шароф Муҳитдинов 1997 йил 14 апрелда Жиззах вилоятида туғилган. Ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракатланадиган Шароф Муҳиддинов "Насаф" футбол клубидаги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлиб улгурган. Қаршиликлар сафида 77 учрашувда 23 гол уришга эришган футболчи Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Эроннинг "Санат Нафт" жамоаларида ҳам фаолият олиб борган. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг турли тоифаларида тўп сурган. Ҳозирги кунда миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шароф Муҳиддинов "Нефтчи"га эркин агент мақомида қўшилди.
Жамоамизга хуш келибсиз Шароф!", - дейилади клуб хабарида.
Фикрлар