Расман: Шаҳбоз Жўрабеков – “Навбаҳор” футболчиси!

Оқил Абдубарноев
21 дек 2022
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маҳоратли ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор" клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. 

Жўрабеков 1997 йил 2 февралда Жиззах шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2014 йили “Сўғдиёна”да бошлаб, 2022 йилги мавсум якунига қадар мазкур жамоада ўйнади. 

Шаҳбоз Жўрабеков якунланган мавсумда жиззахликлар таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилган.

Аввалроқ Шаҳбоз Жўрабеков ҳам янги мавсумни "Навбаҳор" таркибида бошлаши ҳақида хабар бергандик.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати