Расман: Сардор Раҳмонов ОКМКни тарк этди

Iskandarov Abdulaziz
5 июн 2025
ФИФA кунлари муносабати билан юзага келган танаффусда олмалиқликлар таркибида илк ўзгариш рўй берди.

 Тажрибали ҳимоячи — Сардор Раҳмонов ОКМК футбол клубини тарк етди.

2019-йилдан буён "кончилар" сафида ҳаракат қилиб келган Сардор Раҳмонов ОКМК ФК таркибида жами 179 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, у клуб сафида 2020 ва 2021-йилларда бронза, 2024-йилда еса кумуш медалларни қўлга киритган. Шу билан бирга Сардор Раҳмонов ОКМК таркибида 2019, 2021 ва 2023-йилларда Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларида ҳам иштирок етган.

Аввалроқ сайтимиз орқали Раҳмоновнинг жамоа билан хайрлашгани ҳақидамаълум қилган эдик.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати