UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди Янгиликлар

Расман: Санжар Шоаҳмедов АГМКга қайтди

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" клуби сафида ўтказган Санжар Шоаҳмедов Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан шартнома имзолади.

Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Эшитдик-да! Санжар Шоаҳмедов Суперлига клубига ўтмоқда

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса Қатарда "Ал Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

"АГМК аҳил оиласига қайтишинг омадли чиқсин, Санжар!", - дейилади олмалиқликлар хабарида.

Санжар Шоаҳмедов: "Жонажон жамоамга қайтганимдан хурсандман. АГМК тубдан ўзгарган ва катта мақсадли жамоага айлангани қувонарли. Яхши муҳит ва чинакам бир оилага айланган жамоада эканлигимдан бахтиёрман. Мақсадлар улкан ва энди яна севимли мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Менга ишонч билдираётган жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, АГМК янги мавсумда янада муваффақиятли ўйнаб, Олмалиқ шаҳрига катта қувонч тақдим этади".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика