UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  26 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди Янгиликлар

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди

"Андижон" жамоасининг албаниялик тўпурари Рубин Хебай ўтган мавсум давомида нималарга қодирлигини намойиш этди ва қисқа фурсат ичида ўзидан илиқ таассурот қолдира олди.

"Ўтган вақт мобайнида албаниялик ҳужумчига қизиқишлар бўлди. Аммо футболчи "Андижон" билан икки йиллик шартнома имзолагани боис унинг яна бир йили амалда эди. Хебайга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" жамоаси ҳам бўлиб, мазкур клуб жиддий таклиф билан чиқди. Натижада жамоамиз билан олиб борилган музокаралардан сўнг "Андижон" Хебайни "Ал Оруба" клубига трансфер қилишга розилик билдирди. Албатта, "Андижон" Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Хебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди", – дейилади "Андижон" матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот учун, "Ал Оруба" Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рубин бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетади ва клубида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолайди.

Хебай ўтган мавсумда андижонликлар таркибида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Андижон"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика