Расман: "Рубин" Польша термаси ҳимоячисини сотиб олди
23 июн 2023 18:31
Янгиликлар
Расман: "Рубин" Польша термаси ҳимоячисини сотиб олди
Ҳимоячи Мацей Рибус "Рубин" футболчисига айланди.
33 ёшли футболчи эркин агент сифатида Қозон клуби сафига ўтди ва 1 йиллик шартномага имзо қўйди.
Аввалроқ Рибус Польшанинг "Пеликан", МСП ва "Легия", шунингдек, Грознийнинг "Терек", Москванинг "Локомотив" ҳамда "Спартак", Франциянинг "Лион" жамоалари сафида ҳаракат қилган.
РПЛда футболчи 211 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 27 та голли узатма етказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, "Рубин" клуби сафида ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев тўп тепишади.
Фикрлар