Расман: Рубен Лофтус-Чик "Милан" футболчисига айланди

Administrator
1 июл 2023
Футболчи клуб билан шартнома имзолади.

"Милан" расман Рубен Лофтус-Чик трансферини эълон қилди. 27 ёшли ярим ҳимоячи миланликлар билан 2027 йилга қадар шартнома имзолади. "Милан" Рубен Лофтус-Чик учун "Челси"га 15 млн евро (+бонуслар) тўлайди. 

Маълумот учун, Рубен Лофтус-Чик "Челси" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум "Челси" сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва битта ассист қайд этди.


AdministratorМуаллиф
Манба: acmilan.com