UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  37 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди Янгиликлар

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди

“Насаф” ҳимоячиси, россиялик Игорь Голбан “Навбаҳор” билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби трансферлар “ойнаси” даврида ўз таркибини яна кучайтирмоқда. 26 июнь куни кечқурун наманганликлар таркибига яна бир хорижлик футболчи Игорь Голбан қўшилди.

Голбан 1990 йил 31 июлда Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Сочи - 04” (2008), “Жемчужина - Сочи” (2009-2011), “Локомотив” (2011-2016), “Шинник” (2013-2014), “Химки” (2014), “Сочи” (2014), Чехиянинг “Сигма” (2012-2013), Ўзбекистоннинг “Қўқон-1912” (2015), “Навбаҳор” (2016 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йилнинг 1-давраси) клублари сафида тўп сурган.

Игорь 2016 йилнинг 1-даврасида ҳам “лочинлар” таркибида тўп суриб, 14та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урганди. Шундан кейин эса фаолиятини қаршиликлар таркибида давом эттирганди. Голбан “аждарлар” сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп муаллифига айланганди.

Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” таркибида 5-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика