Расман: "Рома" Де Россини истеъфога чиқарди

Sherzod Nurmatov
18 сен 2024
Италиялик мутахассис Даниэле Де Росси "Рома" бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда пойтахт клуби расмий сайти хабар берди.

"Бу қарор жамоа манфаатини кўзлаб қабул қилинди. Мавсум эндигина бошланган ва биз тезда ҳаммасини ўнглаб олишимиз керак. Бажарилган ишлар учун Де Россига катта раҳмат", – дейилади "бўрилар" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси 2024 йилнинг январидан буён Рим жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. "Рома" Италия чемпионатини омадсиз бошлади ва тўрт турда бор-йўғи 3 очко тўплади. Жамоа А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asroma.com