Расман: “Рома” дарвозабонини ижарага бериб юборди

Робин Ольсен фаолиятини “Кальяри”да давом эттирадиган бўлди.

“Кальяри” клуби “Рома”дан шветсиялик Робин Ольсенни мавсум сўнгига қадар ижарага олди.  Ольсен 2018 йил ёзида “Рома”га ўтганди. У ўтган мавсум клуб сафида 27 та ўйин ўтказиб, 40 та голни дарвозасидан олиб чиқди. 

Римликлар устози Паулу Фонсека эса Робинни асосий посбон ролида кўрмади. У Пау Лопесга ишонч билдирди.


Манба: “Рома” расмий сайти