

"Реал Сосьедад" футболчини "Реал Мадрид"дан тўлиқ сотиб олди. Аввалроқ, "Реал Сосьедад" Кубо учун 6.5 млн евро тўлаши, "Реал Мадрид" эса футболчининг кейинги сотувидан 50% миқдордаги пулни ўзиники қилиши ҳақида хабар қилинганди.
Кубо сўнгги 3 йилни "Мальорка", "Хетафе" ва "Вильярреал"да ижара асосида ўтказди.



