Расман: Раньери Италия клуби бош мураббийига айланди

Eldor Akmurzayev
24 дек 2022
Клаудио Раньери "Кальяри"га қайтди.

71 ёшли мураббий билан келишув 2025 йил июнига қадар тузилди. "Кальяри" айни вақт Б Серияда 14-ўринда бормоқда. Раньери 1988-1991 йилларда мазкур жамоада ишлаган ва уни 1989 йил С Сериядан Б Серияга олиб чиққан, кейин эса 1990 йил юқори дивизионга кўтарилганди.

Таниқли мутахассиснинг охирги иш жойи эса “Уотфорд” бўлди. У 2022 йил январида жамоа бошқарувидан кетди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: cagliaricalcio.com