Расман: ПСЖ футболчиси “Спортинг”га ўтди

3 сен 2019, 09:25
“Реал” тарбияланувчиси энди Португалияда омадини синаб кўради.

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби Хесе Родригесни ПСЖдан ижарага олди.  Лиссабонликлар Хесени мавсум сўнгида тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, бу Хесенинг ижарадаги 4-клубидир. У бунга қадар “Бетис”, “Сток Сити” ҳамда “Лас-Пальмас” клубларида ижара асосида тўп сурган.

Хесе “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади.


Манба: “Спортинг” расмий сайти