

Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.
Клуб тарбияланувчиси, ўнг қанот ҳимоячиси "шерлар" билан шартномасини икки йилга узайтирди.

2017 йил асосий таркибда дебютини ўтказган Алижонов "Пахтакор" билан 4 карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлишга улгурди. Жамоа таркибида Ҳожиакбар барча мусобақаларда 149 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланган. Энди у 2024 йил охиригача "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади.
Аввалроқ "Пахтакор" у билан шартномани 2 йилга узайтиргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабаримиз бугун ўз тасдиғини топди.



