UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  0 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  323 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  28 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  6 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5

Расман: ОКМК грузиялик футболчи трансферини эълон қилди Янгиликлар

Расман: ОКМК грузиялик футболчи трансферини эълон қилди

Олмалиқ жамоаси навбатдаги трансфери ҳақида маълумот берди.

"Эркин агент мақомидаги тажрибали таянч ярим ҳимоячи — Гиорги Папава жамоамизга қайтди. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди", – дейилади олмалиқликлар хабарида.



Гиорги Папава 1993 йил 16 февралда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини "Динамо" Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг "Неа Саламина" ва Грузияда "Дила Гори", "Рустави" ҳамда "Гагра" жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси ҳам айнан "Гагра" ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида, Папава 2022 йилги Суперлига мавсумининг иккинчи қисмида ОКМКга келиб қўшилганди. Ўшанда Папава "кончилар" сафида 13 ўйинда ҳаракатланиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ижро этган. 2023 йилги Суперлига мавсумининг биринчи қисмини эса пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасида ўтказган Папава 3 та ўйинда майдонга тушган.

Папава фаолияти давомида 298 та ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 8 маротаба тўп киритган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика