

Ушбу учрашувдан кейин "Нурафшон" устози Воҳид Холбоев жамоадан кетаётган футболчилар ҳақида гапирди.
"Абдурасул Комилов Мальдив оролларининг "Мазия" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу клуб айни дамда чемпионатнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди. У кеча биз билан хайрлашди. Шунингдек, Абдуғани Камолов "Шўртан"га, Элбек Равшанов эса "Бухоро"га кўчиб ўтмоқда", - деди Воҳид Холбоев.
Бугун "Нурафшон" сафарда ғолибликка эришди ва Про-лиганинг "Б" гуруҳидаги пешқадамлик мавқесини янада яхшилаб олди.




