Расман: "Ноттингем Форест" Гонсало Монтиелни ўз сафига қўшиб олди
24 авг 2023 00:26
Янгиликлар
Расман: "Ноттингем Форест" Гонсало Монтиелни ўз сафига қўшиб олди
Жаҳон чемпионати финалидаги ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга оширган футболчи энди АПЛда ҳаракат қилади.
“Ноттингем Форест” клуби “Севилья” аъзоси Гонсало Монтиелни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Клубда Монтиелни мавсум охирида тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд. Инглиз клуби футболчини тўлиқ сотиб олиши учун 11 млн евро тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, Монтиель Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати финалида ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга ошириб, Аргентинани Жаҳон чемпионига айлантирганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар