UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  1 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  4 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   12 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  6 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди Янгиликлар

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди

ЎФА "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди.

Аввалроқ "Нефтчи" Владимир Ежуров, Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Арабули Бачана, Томислав Мрчела кабилардан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қилиб, ФИФА томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлашга эришганди. 

Кейинроқ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита тўпланган маълумотлар асосида "Нефтчи"га янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишини чеклади. Ўтган вақт давомида клуб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси даъволари бўйича иш олиб борди ҳамда бу борада айрим футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Шунингдек, бир қатор футболчилардан қолиб келаётган қарздорлик қисман бартараф этилди ва улар билан ёзма келишувга эришди. Қўшимчасига "Нефтчи" Фарғона вилоят футбол мактаби билан ҳамкорлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини 2025 йилги мавсум давомида бартараф этиш бўйича ЎФА билан келишувга эришди. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА тегишли қўмитаси клуб мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Эндиликда клуб ЎФА ҳамда ЎФУ билан келишувларга мувофиқ ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда амалга ошириши талаб этилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика