Расман: "Навбаҳор"га яна бир бразилиялик футболчи келди

Sherzod Nurmatov
28 янв 2025
Бразилиялик ҳимоячи Фернандес Алвеш Игор Габриэль "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

Игор Габриэль 1999 йил 28 апрелда Бразилиянинг Жагуариуна шаҳрида туғилган.

Фаолияти давомида Бразилиянинг "Флуминенсе" (Рио-де-Жанейро), Озарбайжоннинг "Сабаҳ" (Масазир), Беларуснинг "Динамо" (Минск), Украинанинг "Львов" (Львов) жамоаларида тўп тепган.

Ўтган мавсумда эса Мальтанинг "Хибернианс" (Паола) жамоасида ўйнаган.

Маълумот ўрнида, "лочинлар" бунгача Шаҳзод Убайдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Шерзод Ғуломжонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббосжон Ғуломов, Бенжамин Тейди, Сергей Карпович, Гильерме Гедеш, Алишер Одилов, Шукрон Йўлдошев, Риан Исламов, Умиджон Эргашев, Забиҳилло Ўринбоев билан шартнома имзолаган. 

"Навбаҳор" тез орада яна бир трансферни эълон қилади


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати