Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Alisher Ostonov
29 июл 2025
Қаршининг "Насаф" клуби Аденис Шалани ўз сафига қўшиб олди.

Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар берди.


"Аденис Шала – "Насаф"нинг янги аъзоси!

Бугун "Насаф" футбол клуби албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Аденис Шала билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

27 ёшли футболчи ўз фаолияти давомида Хорватия, Туркия, Косово ва Шимолий Македония клубларида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Шимолий Македониянинг кучли жамоаларидан бири — "Шкендия" бўлган.

Ишонамизки, Аденис жамоамизга ғалабалар қозонишга ва кўплаб совринлар ютишга ёрдам беради.

"Насаф" оиласига хуш келибсан, Аденис!", — дейилади клуб хабарида.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати