Расман: Наингголан ижара асосида яна собиқ жамоасига қайтди

Eldor Akmurzayev
31 дек 2020
“Интер” ярим ҳимоячиси Ража Наингголан мавсумнинг 2-қисмини “Кальяри”да давом эттиради.

У 2019 йилни ҳам ушбу жамоа сафида ижара асосида ўтказганди. Наингголаннинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида тугайди.

Бельгиялик жорий мавсум А Серияда 4 ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/CagliariCalcio