“Манчестер Юнайтед” футболчиси Маркос Рохо мавсум охирига қадар ижара асосида “Эстудиантес”да ҳаракат қилади.
Рохо 2008-10 йилларда ҳам мазкур клуб шарафини ҳимоя қилган ва Ливертадорес Кубоги-2009'да зафар қучган эди. 29 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛнинг уч баҳсида майдонга тушди.