Расман: “Милан” “Челси” футболчисининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди

Eldor Akmurzayev
17 июн 2021
“Аристократлар” ҳимоячиси Фикаё Томори “Милан”нинг тўлақонли аъзосига айланди

Томори “россонерилар” билан 4 йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси эса 28,5 млн еврога баҳоланмоқда.

У январдан бери ижара асосида мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 23 ёшли футболчи миланликлар сафида 22 ўйинда қатнашиб, битта гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Фикайо Томори “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоада 27 баҳсда қатнашишган улгурганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: acmilan.com