

Италиялик мутахассис клубни ўз хоҳишига кўра тарк этди. "Лацио" бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Саррининг ёрдамчиси Жованни Мартушьелло тайинланди.
"Лацио" жорий мавсум А Серия турнир жадвалида 9-ўринни банд этиб турибди. Римликлар Сарри қўлостида охирги 4 ўйинда мағлубиятга учрашди. ЕЧЛда эса 1/8 финалда "Бавария"дан енгилиб мусобақани тарк этди. "Лацио" Сарри бошқарувидаги охирги ўйинда "Удинезе"га 1:2 ҳисобида ютқазди.




