Расман: Марек Гамшик фаолиятини Хитойда давом эттиради

Aslanov Jasurbek
5 фев 2019
"Наполи" сардори Марек Гамшик Хитойнинг "Далянь Ифань" клуби таклифини қабул қилди.

Словакиялик ярим ҳимоячи 3 йиллик битимга имзо чекди.

"Наполи" Гамшик трансферидан 15 млн. евро ишлаб олди. Футболчининг янги клубидаги йиллик маоши 9 млн. евро бўлади.

Гамшик 2007 йилдан бери "Наполи" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com