

26 ёшли француз ҳужумчи Лондон клуби билан узоқ йиллик шартнома тузди. Олдинроқ «Арсенал» Ляказетт учун 53 миллион евро эвазига ўтиши айтилганди. Футболчи аслида «Атлетико»га ўтишга яқин эди, аммо Мадрид клубига қўйилган таъқиқ туфайли бу амалга ошмади.
Ляказетт «Лион» сафида 2009 йилда дебют қилганди.





