UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  0 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   3 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  15 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Расман: Лука Чермель "Навбаҳор"ни тарк этди Янгиликлар

Расман: Лука Чермель "Навбаҳор"ни тарк этди

Сербиялик 28 ёшли ҳимоячи Лука Чермель "Навбаҳор"ни тарк этди.

Сербиялик футболчи якунланган мавсумда “Навбаҳор” таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси баҳсларида 9та ўйинда майдонга тушиб, 583 дақиқа тўп тепган бўлса, Ўзбекистон Coca Cola Кубоги беллашувларида “лочинлар” таркибида 2та баҳсда майдонда ҳаракат қилиб,  132 дақиқа ўйнади.

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида эса 2та ўйинда майдонга тушиб, 82 дақиқа тўп тепди.     

Олдинроқ сайтимиз орқали футболчининг хизматларига "Сўғдиёна" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумот бергандик.

Қайд этиш керак, "Навбаҳор"га қадар футболчи айнан "Сўғдиёна"да фаолият олиб борганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика