

"Локомотив" Фёдор Смолов билан 4 йиллик шартнома имзолади. Россия терма жамоаси ҳужумчиси "Локо"да йилига 3,1 миллион евро маош олади. Унинг трансфери "темирйўлчилар"га 9 миллион еврога тушгани ёзилмоқда.
"Локомотив" клуби Фёдор Смолов трансферини ўзининг "Instagram"даги саҳифасида антиқа тақдимот қилди. Ижтимоий тармоқда "Локомотив" клуби матбуот хизмати футболчини "Простоквашинодаги таътил" мультфильмидаги "Фёдор амаки" келдилар лавҳасидан парча қўйган ҳолда Смолов трансферини эълон қилди.




