Расман: “Лестер” Австрия чемпионатида ўтган мавсум порлаган форвардни сотиб олди

Eldor Akmurzayev
30 июн 2021, 20:01
“Зальцбург” ҳужумчиси Патсон Дака фаолиятини АПЛда давом эттиради.

“Лестер” замбиялик билан беш йиллик шартнома имзолади. Трансфер эса 30 млн евро эвазига амалга ошди.

22 ёшли форвард ўтган мавсум клуб либосида 42 ўйинда қатнашиб, 34+12 натижага эришди. Шунингдек, у Австрия чемпионати тўпурарига ҳам айланиб, мавсум футболчиси номига муносиб кўрилганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/LCFC