Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!

Оқил Абдубарноев
19 июл 2024
Лени Йоро "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланди.

Англия клуби "Лилл"нинг 18 ёшли ҳимоячиси билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан беш йиллик шартнома тузди.

Битим суммаси 62+8 миллион еврони ташкил қилади.

Йоро якунланган мавсум Франция 1-лигасида 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: manutd.com