Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи

Iskandarov Abdulaziz
19 апр 2025
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги рақибида янги мутахассис иш бошлади.

БАА футбол федерацияси расман руминиялик мутахассис Космин Олариуни терма жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилди. 

55 ёшли мутахассис фаолияти давомида Саудия Арабистони терма жамоаси,  "Ал Ҳилол", "Ал Аин", "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларида фаолият олиб борган. Айни пайтда эса "Шаржа" жамоасини бошқармоқда. 

Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА термаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.

Бентунинг ўрнига БААни бошқаришга асосий номзод номи маълум

Яқин соатларда БАА терма жамоасининг янги бош мураббийи эълон қилиниши кутилмоқда  


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Uaefa.ae