Расман: Жеймс Мэддисон - "Тоттенхэм" футболчиси!

Mirjalol Normatov
29 июн 2023
"Тоттенхэм" матбуот хизмати Жеймс Мэддисоннинг трансферини маълум қилди.

26 ёшли футболчи Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Олдинроқ тасдиқланган маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" футболчининг трансфери учун 40 млн фунт стерлинг тўлайди. 

Мэддисон 2018 йилдан буён "тулкилар" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсумда у АПЛнинг 30 ўйинида 10 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial