Расман: Иван Бошкович "Сўғдиёна" бош мураббийи
06 апр 2023 08:33
Янгиликлар
Расман: Иван Бошкович "Сўғдиёна" бош мураббийи
"Навбаҳор"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров истеъфога чиқарилган эди.
Кеча «Сўғдиёна» қароргоҳида Чернагориялик мураббий Иван Бошкович билан мавсум сўнгига қадар бўлган шартнома имзоланди.
Маълумот ўрнида, Иван Бошкович 1982 йил 1 январь санасида Черногорияда таваллуд топган.
Иван Бошкович мураббийлик фаолияти давомида 2018 йили «Ҳуаи Тҳалаэнг Юнайтед» жамоасида ёшлар мураббийи бўлган. 2019 йилда «Лампанг» жамоасида ёрдамчи мураббий. 2020 йил «Бунёдкор U19» жамоаси мураббийи, 2021 йилда «Бунёдкор-2» бош мураббийи, 2022 йилда «Бунёдкор» бош мураббийи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ championat.asia сайтининг "Эшитдик-да" рукнида Бошкович "Сўғдиёна"да иш бошлаши ҳақида хабар қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар