Расман: Искандеровдан сўнг яна бир футболчимиз K-League'га йўл олди

Alisher
21 янв 2020
"Ренофа Ямагучи" ҳимоячиси Достон Турсунов "Пусан И'Парк" клубига ўтди.

Бу ҳақда япон клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Пусан И'Парк" ўтган мавсум K2 лигада иккинчи ўринни эгаллаган. Плей-офф ўйинида "Кённам"ни икки ўйин натижасига кўра ютган ҳолда юқори дивизионга йўлланма олган.

Турсунов Япониянинг J2 лигасида 2019 йилда 17та ўйинда майдонга тушди, Ўзбекистон терма жамоасида эса 4та ўйинда, 1та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал "Локомотив" собиқ ўйинчиси Жамшид Искандеров "Сеонгнам" ўйинчисига айланган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia