Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади
07 янв 2025 14:36
Янгиликлар
Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади
Тажрибали футболчи Искандар Шойқулов янги мавсумни Андижонда ўтказади.
1993 йилнинг 26 апрель куни таваллуд топган футболчи "Андижон" билан шартнома имзолади.
Иқтидорли ярим ҳимоячи охирги бир ярим мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказди. Жамоа сафида Шойқулов 38 та учрашувда 1 та гол урди.
"Бундан ташқари, Искандар "Машъал", "Нефтчи", "Сўғдиёна" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган.
Футболчи ҳозирга қадар фаолияти давомида 239 та ўйинда майдонга тушиб 8 та гол муаллифига айланган.
Ишонамизки, янги мавсумда Шойқулов ўзининг ажойиб ўйинлари билан “Андижон”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшади", - дейилади хабарда.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар